date

Фиорентина мураббийи: Биз пастдамиз


Фиорентина бош мураббийи Паоло Ваноли ўтган турда Ювентусга қарши кечган ўйиндан сўнг натижани изоҳлади. Италия А Сериясининг 12-туридан ўрин олган ушбу учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Ванолининг сўзларига кўра, Ювентусга қарши ўйиндаги дурангдан кейин жамоа камтарликни сақлаши керак, чунки ҳозирги асосий мақсад чемпионатда қолиш ҳисобланади. "Биз пастдамиз ва қаерда эканлигимизни тушунишимиз керак.

Жамоа ўз ишига содиқлигини кўрсатди, Кеан эса яна бир бор Фиорентина либосини қанчалик қадрлашини исботлади", — деди Ваноли Football Italia нашрига берган интервюсида. Айни дамда "фиолкалар" А Сериянинг турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб туришибди ва уларнинг ҳисобида атиги олти очко мавжуд.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фиорентина мураббийи: Биз пастдамиз