date

Аллегри: Чемпионлик фаворити - Интер ва Наполи


Италиянинг "Милан" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўзига хос эҳтиёткорлик билан чемпионлик истиқболлари ҳақида саволларга жавоб берди. Аллегри фикрига кўра, чемпионатнинг асосий фаворитлари ўтган йили ҳам скудетто учун курашган жамоалар - "Интер" ва "Наполи" ҳисобланади.

"Интер" ва "Наполи" скудетто учун курашда фаворит жамоалар. Уларнинг таркибида тажрибали ва жисмоний тайёрлиги юқори бўлган футболчилар бор.

Аммо дерби - ҳар доим алоҳида ўйин бўлиб келган", - деди Аллегри pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг ўн иккинчи турида "Милан" жамоаси "Интер"га қарши майдонга тушади.

Милан дербиси якшанба оқшомида бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аллегри: Чемпионлик фаворити - Интер ва Наполи