date

Компани: "Бизда қўрқув йўқ"


Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Венсан Компани Чемпионлар лигаси доирасидаги "Арсенал"га қарши ўйин олдидан лондонликларнинг стандарт вазиятлар бўйича кучли эканлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Топчилар" ўз майдонида чоршанба куни "Бавария"ни қабул қилади.

Мураббийдан жамоанинг сўнгги икки ўйинда "Фрайбург" ва "Унион" клубларидан стандарт вазиятларда иккита гол ўтказиб юборгани сабабли хавотир борми, деб сўрашди. "Мен хотиржамман.

Ўтказиб юборилган голларда жамоавий хатолар бўлди. Биз қўрқмаслигимиз керак – характер кўрсатиб, дадил ҳимояланишимиз лозим.

Бизнинг стандарт вазиятлар бўйича ўйинимиз ҳам ёмон эмас – бугунги ўйинда бурчак зарбасидан гол урдик. Тинчликни сақлаб, ўз ишимизни бажаришда давом этишимиз керак.

Ишончим комил, биз уддалаймиз", – деди Компани. "Бавария" шанба куни "Фрайбург" устидан 6:2 ҳисобида иродали ғалаба қозонди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани: "Бизда қўрқув йўқ"