
Англия Премьер-лигасининг 12-турида Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилади. Ушбу учрашув ҳақида "шпорлар"нинг собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко ўз фикрларини билдирди.
"Арсенал" ўз етакчилик мавқеини сақлаб қолиш учун бор кучини ишга солади. Мен "Арсенал"нинг ғалабасига ишонаман: улар ўз уйида бир-икки гол уриб, ушбу ўйинда ғалаба қозонишади", деди Павлюченко "Ставка ТВ"га берган интервьюсида.
"Арсенал" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги дерби бугун, 23-ноябрь куни Лондондаги "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Москва вақти билан 19:30 да бошланади.
Ҳозирги кунга келиб, "канонирлар" АПЛ турнир жадвалида етакчилик қилмоқда, "шпорлар" эса саккизинчи поғонада жойлашган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.