
Наполи Италия А Сериясининг 12-тур учрашувида Аталантани 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Майдон эгалари сафида Давид Нерес дубл қайд этди, Ноа Ланг эса устунликни янада оширди.
Иккинчи бўлим бошида Бергамо жамоаси Джанлука Скамакка орқали битта гол уришга муваффақ бўлди, бироқ меҳмонлар бундан ортиғига эриша олишмади. Opta маълумотларига кўра, Наполи 2025 йилда Европанинг беш етакчи лигаси ичида ўз майдонида бирорта ҳам чемпионат ўйинида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди (2025/26 мавсум бошида юқори лигага кўтарилган клубларни ҳисобга олмаган ҳолда).
Антонио Конте бошчилигидаги жамоа 12 та ўйинда ғалаба қозониб, яна 4 тасида дуранг ўйнаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.