date

Челси АПЛда ноёб рекордни такрорлади

Челси АПЛда ноёб рекордни такрорлади
Англия премьер-лигасининг 12-турида Лондоннинг "Челси" клуби сафарда "Бёрнли"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. OptaJoe маълумотларига кўра, "Челси" АПЛ тарихида бошланғич таркибида 30 ёшдан ошган футболчиларсиз 50 ўйинни кетма-кет ўтказган иккинчи жамоа бўлди.

Бунгача бундай натижага фақатгина "Астон Вилла" эришган эди. Улар 2012-йил сентябридан 2014-йил январигача жами 59 ўйин давомида бу рекордни қўлга киритган.

12 турдан сўнг "Челси" 23 очко билан АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва биринчи ўриндаги жамоадан уч очко орқада. Кейинги турда Энсо Мареска шогирдлари "Арсенал"ни ўз майдонида қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Челси АПЛда ноёб рекордни такрорлади