
Наполи бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг 12-турида Аталантага қарши ўйиндаги 3:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин жамоа ичидаги вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди. Неаполликлар Давид Нереснинг дубл ва Ноа Ланг томонидан биринчи бўлимда киритилган голлар орқали ғалаба қозонишди.
"Мен футболчилар билан жуда самимий, мустаҳкам ва очиқ-ойдин муносабатдаман. Биз ҳар доим бир-биримизга рост гапиришга ҳаракат қиламиз.
Мен қандай бўлсам, шундайман – ҳеч қандай ниқоб тақмайман. Биламан, кўпчиликка ҳақиқат ёқмайди, лекин мени ҳар доим ҳалол бўлишга ўргатишган", – деди Конте Sky Sportга берган интервьюсида.
Наполи турнир жадвалида яна биринчи ўринга қайтди, бироқ Интер ва Рома, улардан бор-йўғи бир очко орқада қолган ҳолда, ушбу турдаги ўз ўйинларини ҳали ўтказмаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.