date

Реал Овьедо ва Райо Вальекано дуранг ўйнади


Ла Лиганинг 13-тури доирасида "Реал Овьедо" ўз майдонида "Райо Вальекано"ни қабул қилди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

17-дақиқада Ильяс Чайра гол уриш имконини қўлдан бой берди, Саломон Рондон эса офсайд туфайли голини йўқотди. Санти Касорла жарима зарбасидан тўпни дарвоза устунига урди.

53-дақиқада Ильяс Чайра қўпол ҳаракати учун қизил карточка олди. Тез орада Хорхе де Фрутос пенальтини қўлга киритди, аммо Иси Паласон бу имкониятни дарвозабонга ютқазиб қўйди.

Унаи Лопеснинг жарима майдончасидан ташқаридан йўллаган зарбаси яна устунга тегди. 90-дақиқада эса Пате Сисс қўпол ўйини сабабли қизил карточка олди.

Мазкур натижадан сўнг "Реал Овьедо" жамоаси турнир жадвалининг сўнгги поғонасида қолмоқда, "Райо Вальекано" эса 9-ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал Овьедо ва Райо Вальекано дуранг ўйнади