
“Вильярреал” бош мураббийи Марселино Гарсия Тораль Чемпионлар лигаси доирасидаги Дортмунднинг “Боруссия” клубига қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Мазкур баҳс турнирнинг умумий босқич 5-туридан ўрин олган бўлиб, 25-ноябр куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланиши режалаштирилган.
“Бу ўйин ҳар бир футболчи ва мураббий учун ўзини кўрсатиш учун ажойиб имконият. Бундай учрашувлардан завқланиш лозим”, - деди мураббийнинг сўзларини Footboom нашри келтиради.
“Ҳозиргача омад биз томонда эмас эди. Агар биз бироз бўлса ҳам ўзимизнинг энг яхши спорт формамизга яқинлашсак, ғалабага эришиш имконимиз бор.
Мен бунга ишонаман.” “Бу ерда ғалаба бизга кейинги босқичга чиқишни кафолатламайди, мағлубият эса мусобақадан чиқишимизни англатмайди. Албатта, биз ғалабага интилмиз, аммо бунга эришиш учун иккала жарима майдончасида ҳам максимал даражада диққатни жамлашимиз ва ўз услубимиз ҳамда муваффақиятга бўлган ишончимизга содиқ қолишимиз зарур.” “Боруссия” жамоаси 7 очко билан 14-ўринда бормоқда, “Вильярреал” эса 1 очко билан 32-ўринни эгаллаб турибди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.