date

Ливерпулда Слотга ўринбосар қидирилмаяпти


Ливерпул бош мураббийи Арне Слотнинг лавозими ҳозирча хавф остида эмас. Сўнгги бир неча ой ичида жамоа муваффақиятсиз натижалар кўрсатмоқда, бу эса нидерландиялик мутахассиснинг истеъфоси ҳақида миш-мишларни келтириб чиқарди.

Бироқ, инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, ҳозирда “қизиллар” раҳбарияти Слотга ўринбосар қидирмаяпти. Клуб мураккаб вазиятни яхши тушунади ва имкони борича тезроқ ечим топиш мақсадида ички муҳокамаларни фаол олиб бормоқда.

Шунингдек, Слот раҳбариятнинг тўлиқ қўллаб-қувватлашига эга бўлиб қолмоқда. Чоршанба куни Ливерпул Чемпионлар лигаси умумий босқичининг бешинчи турада ўз майдонида Эйндховеннинг ПСВ жамоасини қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ливерпулда Слотга ўринбосар қидирилмаяпти