date

Гарри Кейн: "Баварияга ўтиш ҳаётимдаги энг яхши қарорлардан бири"


Бавария ҳужумчиси Гарри Кейн яна бир бор клубни тарк этиш нияти йўқлигини таъкидлади. Англиялик футболчидан деярли ҳар бир интервьюда келажаги ҳақида сўрашади, аммо у 2026 йилда кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этади.

"Кейинги бир неча йил давомида ўзимни Бавария футболчиси сифатида кўраяпманми? Бу клубга ўтиш ҳаётимдаги энг яхши қарорлардан бири бўлди.

Мен янги лига ва ажойиб жамоа билан танишдим, янги маданиятни ўргандим. Бу қадам мени янада яхши футболчи бўлишимга ёрдам берди.

Бу ерда узоқроқ қолишга тайёрман. Ўйлайманки, биз Европанинг энг кучли жамоаларидан биримиз", – деди Кейн Чемпионлар Лигаси доирасида Лондонинг Арсенал жамоасига қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида.

"Менинг шартномам яна бир ярим йил давом этади. Ишончим комилки, яқин икки ой ичида Бавария билан келажагимиз ҳақида муҳокама ўтказамиз", – дея қўшимча қилди 32 ёшли футболчи.

Кейнга "Барселона" ва Англия Премьер-лигасининг йирик клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида гап-сўзлар мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарри Кейн: "Баварияга ўтиш ҳаётимдаги энг яхши қарорлардан бири"