date

Кейн: Компанининг ишидан ҳайратдаман


Бавария ҳужумчиси Гарри Кейн бош мураббий Венсан Компанининг жамоа билан эришган натижаларидан ҳайратда эканлигини билдирди. Мюнхенликлар бельгиялик мураббий бошчилигидаги иккинчи мавсумда ҳам ажойиб натижалар кўрсатмоқда.

Жамоа Бундеслигада ишончли пешқадамликни ушлаб турибди ва Чемпионлар Лигаси доирасида ҳали мағлубиятга учрамаган. Бавария ёрқин ва устунликка асосланган футбол намойиш этмоқда.

"Мен Компанининг ишини жуда юқори баҳолайман. У менга ўзимни янги қирраларимни очишда ёрдам берди.

Унинг юқори прессинг ва бирга-бир вазиятларда дадиллик кўрсатиши, майдонда доимий равишда устунликка интилиши – буларнинг барчаси бизни ишонч билан тўлдирди. Мен ҳайратдаман.

Умид қиламанки, мавсум якунида бу меҳнатимиз самарасини кўрамиз", – дейди Кейн Bayern & Germany нашрига берган интервьюсида. Келаси чоршанба куни Бавария Чемпионлар Лигаси доирасида Лондонда Арсеналга қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кейн: Компанининг ишидан ҳайратдаман