
25-ноябр куни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида Леверкузеннинг "Байер" жамоаси сафарда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди. Ушбу ўйин натижаси бўйича собиқ футболчи Андрей Канчельскис ўз фикрини билдирди.
"Бу уларнинг Чемпионлар Лигаси йўлида жиддий муаммо туғдирмайди, деб ўйлайман. Ҳеч қандай даҳшатли нарса содир бўлмади.
"Манчестер Сити" йўқотилган имкониятларни тиклаб, Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун курашади", деди Канчельскис "Чемпионат" нашрига берган интервьюсида. Ҳозирги вақтда Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "шаҳарликлар" Чемпионлар Лигаси жадвалида 10 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.
"Байер" эса 8 очко жамғарган ҳолда 13-ўринда жойлашган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.