date

Бавария Упамекано билан келажакни режалаштирмоқда


Бавариянинг француз марказий ҳимоячиси Дайо Упамеканонинг амалдаги шартномаси мавсум охирига қадар давом этади. Аммо матбуот уни Реал Мадрид, ПСЖ ва Ливерпул каби топ клубларга ўтиши мумкин деб тахмин қилмоқда.

Мюнхен клуби спорт директори Макс Эберл футболчининг келажаги ҳақида қуйидагича фикр билдирди: "Упамекано ҳозир 27 ёшда – бу марказий ҳимоячи учун энг яхши давр. У келажагини онгли равишда танлашни хоҳлаётгани тўғри қарор.

Упамекано фақат пул учун қолмаслиги керак ва қолмайди – унга бизнинг йўлимиз ва лойиҳамиз қизиқ. У дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири.

Биз Дайони қўллаб-қувватлаймиз ва уни жамоада сақлашни хоҳлаймиз. Бу биз учун ички "қироллик трансфери" бўларди.

Музокаралар давом этмоқда. Мен Упамеканонинг бизда ўзини қулай ҳис қилаётганини ва танлаган йўлимиз ёқаяпганини сезаяпман," – дейди Эберл Sport Bildга берган интервьюсида.

Бавария чоршанба куни Чемпионлар Лигаси доирасида Арсеналга қарши ўйин ўтказади. Ушбу учрашувнинг матнли трансляциясини ўтказиб юборманг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария Упамекано билан келажакни режалаштирмоқда