date

Ҳарри Кейн: "Барселона" эмас, "Бавария"ни танлади


Сўнгги ҳафталарда Ҳарри Кейннинг "Барселона"га ўтиши ҳақида кўплаб хабарлар тарқалган эди. Англиялик ҳужумчи каталонияликлар сафида Роберт Левандовскини алмаштириши мумкинлиги айтилганди.

Бироқ, Transfer News Live нашри Sport Bildга асосланиб хабар беришича, "Барселона"нинг Кейнни қўлга киритиш уринишлари муваффақиятсизликка учраган. 32 ёшли форвард "Бавария"да қолишга қарор қилган.

Бунга унинг клубдаги барқарор ўрни, яхши спорт формаси ва жамоанинг умумий ҳолати сабаб бўлган. Ҳарри Кейннинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2026/2027-йилги мавсум охиригача мўлжалланган.

Жорий мавсумда Кейн 18 ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол уришга муваффақ бўлди. Transfermarkt портали футболчини 75 миллион евро қийматида баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ҳарри Кейн: "Барселона" эмас, "Бавария"ни танлади