date

Луис Энрике: "Витинья ўзига хос футболчи"

Луис Энрике: "Витинья ўзига хос футболчи"
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси доирасида "Тоттенхэм"га қарши кечган ва 5:3 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. Учрашув давомида Париж клуби "шпорлар"га 0:1 ва 1:2 ҳисобларида имкониятни бой берганди, аммо охир-оқибат ғалабани қўлга киритди.

Кечанинг қаҳрамони учта гол урган ярим ҳимоячи Витинья бўлди. "Биз характер кўрсата олдик.

Жуда оғир ўйин бўлди, мураккаб рақибга қарши курашдик. "Тоттенхэм" айниқса биринчи бўлимда жуда яхши ўйин кўрсатди ва ҳимояда ишончли ҳаракат қилди.

Витинья бутун жамоа билан бирга ўсмоқда. У ўзига хос, ноёб футболчи.

Мен унинг учун жуда хурсандман, у бу натижага муносиб", – деди Энрике УЕФАга берган интервьюсида. "ПСЖ" ҳозирда турнир жадвалида 12 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, "Арсенал" эса 15 очко билан етакчилик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике: "Витинья ўзига хос футболчи"