
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси собиқ футболчиси Пол Мерсон Чемпионлар лигаси умумий босқичининг бешинчи турида Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси устидан уйда қозонилган 3:1 ҳисобигаги ғалабани баҳолади. "Арсенал" бутун Европа учун жиддий баёнот берди.
"Бавария" бу мавсумда ажойиб ўйин кўрсатмоқда, аммо ўтган ўйинда "тўпчилар" чинакамига ажойиб ўйин намойиш қилишди. Иккинчи бўлимда мюнхенликлар рақибнинг кучли босимига бардош бера олишмади", - дея Sky Sports Мерсоннинг сўзларини келтиради.
Микел Артета шогирдлари Чемпионлар лигаси умумий босқичида бешта ўйинда кетма-кет ғалаба қозониб, 15 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.