
Сўнгги ҳафталарда "Челси" ҳимоячиси Марк Кукуреляни Мадриднинг "Атлетико" жамоаси билан боғлашган эди. Бироқ футболчининг тез орада Мадридга кўчиб ўтиши эҳтимолдан йироқ.
Журналист Фабрицио Романо ўзининг YouTube каналидаги дастурида ўтган ёзда Кукуреля "Челси" билан шов-шувсиз махфий шартнома имзолаганини маълум қилди. Лондон клуби футболчининг юқори даражадаги ўйинини эътироф этиб, яхшиланган шартлар асосида янги келишув тузган.
Марк Кукурелянинг ёши 27 да. Трансфермаркт портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион евро атрофида баҳолаган.
Шуни ҳам эслаш жоизки, яқинда Марк Кукуреля Чемпионлар лигаси доирасида "Челси"нинг "Барселона" устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинида Ламин Ямални муваффақиятли тўхтатиб туришга эришди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.