date

Рабио: “Милан ғалаба учун тайёр”

Рабио: “Милан ғалаба учун тайёр”
Француз ярим ҳимоячиси Адриен Рабионинг фикрича, "Милан" жамоаси катта муваффақиятга эришиш учун барча зарурий таркибий қисмларга эга. Унинг оптимизми янги бош мураббий Массимилиано Аллегри ва янги спорт директори Игли Таре олиб бораётган ишлар билан боғлиқ.

"Бу ерда муваффақият учун барча шароитлар мавжуд. Фақат ҳар куни, ҳафта сайин меҳнат қилиш, вазият талаблари бўйича ўзини қурбон қилишга тайёр туриш лозим.

Ғалаба учун ҳар доим ўзингдан ўтиб сакраш керак", - деди Рабио pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Рабио ўтмишда аллақачон Италия А Сериясида ўйнаган, аммо ўшанда унинг фаолияти Туриннинг "Ювентус" жамоасида бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рабио: “Милан ғалаба учун тайёр”