date

Слот: Футболчиларга ғазабим йўқ


“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот жамоанинг натижалари туфайли футболчиларга нисбатан ғазаб ҳис қиладими, деган саволга жавоб берди. Маълумки, мерсисайдликлар сўнгги 12 та ўйиннинг 9 тасида мағлуб бўлишди.

“Футболчиларга ғазабми? Асло йўқ.

Ҳa, бизнинг ўйин даражамиз одатдагидан пастроқ бўлди, буни тан оламан. Биз яхшироқ ўйнашимиз мумкинлигига ишонамиз.

Ўтган мавсумда яхши ўйнаганимизда эътибор кўпроқ айрим футболчиларга қаратилган. Мен эса ҳар доим жамоага қараш кераклигини айтганман.

Ҳозир ҳам жамоани таҳлил қилиш керак, алоҳида футболчиларни эмас”, - деди Слот матбуот анжуманида. “Ливерпул”нинг навбатдаги ўйини 30-ноябр куни Англия Премьер-лигасида “Вест Хэм”га қарши сафарда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слот: Футболчиларга ғазабим йўқ