date

Антони Ла Лигада етакчилардан бири


Бетис клуби вингери Антони мунтазам равишда самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмоқда. Бразилиялик футболчи Европа Лигаси доирасида Нидерландиянинг Утрехт клубига қарши бугунги ўйинда Кучо учун голли пас берди.

Opta маълумотларига кўра, Антони Бетисга ўтган февраль ойидан бери 23 та самарали ҳаракат (15 та гол ва 8 та ассист) амалга оширган. Бу натижа билан у Ла Лигадаги барча футболчилар орасида олтинчи ўринни эгалламоқда.

Ундан юқорида фақат "катта учлик" футболчилари: Килиан Мбаппе (Реал), Хулиан Альварес (Атлетико), ҳамда Ламин Ямал, Рафинья ва Ферран Торрес (барчаси Барселона) жойлашган. Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум бошида Бетис Антони учун Манчестер Юнайтеддан тўлиқ трансфер ҳуқуқини сотиб олган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Антони Ла Лигада етакчилардан бири