date

Бавария директори мағлубият ҳақида гапирди


Бавария жамоаси чоршанба куни ушбу мавсумдаги биринчи мағлубиятни қабул қилди. Винсент Компани бошқарувидаги жамоа Чемпионлар лигасида Арсеналга 1:3 ҳисобида ютқазди.

Ўйиндан сўнг мюнхенлик клубнинг бош директори Ян-Кристиан Дризен изоҳ берди. "Бироз изланиб кўрдим ва баъзи унутилган нохуш лаҳзаларни эсладим.

Биз охирги марта 144 кун олдин, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ПСЖга қарши мағлуб бўлган эканмиз. Сўнгги 18 ўйинда 17 та ғалаба ва бир дуранг қайд этилган.

Биз ғалабага одатлангандик, шу сабаб мағлубиятни қабул қилиш қийин. Бугун баъзилар айтдики: "Яхшиси ҳозир ютқазганимиз яхши, плей-офф босқичида эмас." Бу фикрда мантиқ бор," – дея Дризеннинг сўзларини келтиради Goal портали.

Бавария кейинги ўйинини 29-ноябр куни Германия чемпионатида Санкт-Паули жамоасига қарши ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария директори мағлубият ҳақида гапирди