date

Томори: Ибрагимович энг рақобатбардош футболчи


Англиялик ҳимоячи Фикайо Томори "Милан" сафида фаолиятининг илк босқичларида бирга ўйнаган Златан Ибрагимовични юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, швед футболчиси у кўрган футболчилар орасида энг рақобатбардош ҳисобланади.

"У мен дуч келган футболчилар орасида энг рақобатбардош эди. Ҳатто машғулотларда ҳам мағлубиятни қабул қила олмасди.

Унинг жамоаси гол уриб, ғалаба қозонмагунча ўйинни давом эттирарди. Акс ҳолда, унинг кайфияти бузилиб, кийиниш хонасида оғир муҳит пайдо бўларди.

Ибра ҳеч кимга бўшашиш имконини бермасди", - дейди Томори pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, "Милан" айни дамда А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Томори: Ибрагимович энг рақобатбардош футболчи