
Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг бешинчи турида Грециянинг "Олимпиакос" жамоаси Мадриднинг "Реал" клубига 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу ўйиндан сўнг мезбонлар мураббийи Хосе Луис Мендилибар ўз фикрларини билдирди.
"Жамоа учрашувни яхши бошлади. Якуний ҳисоб 4:3 бўлиб, "Олимпиакос" фойдасига ҳал бўлиши мумкин эди.
Биз ажойиб биринчи голни урдик, бироқ "Реал"нинг жавоб голи бизни ҳайратда қолдирди. Жамоа охиригача курашди.
Баҳс якунида рақиб ҳимояланишга мажбур бўлди, бу эса бизнинг ҳаракатларимиз қанчалик самарали бўлганини исботлайди", - деди uefa.comга берган интервьюсида мураббий. Грек клуби ҳисобида ҳозирча атиги икки очко мавжуд бўлиб, улар Чемпионлар Лигаси умумий босқичида 33-ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.