date

Артета: "Бу ғалаба бизга ишонч бағишлайди"


"Арсенал" Чемпионлар лигаси доирасида "Бавария"ни 3:1 ҳисобига мағлуб этди. Лондон жамоаси бош мураббийи Микель Артета ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Энг кўп нимадан мамнунман? Балки, жамоанинг умумий ўйини ва майдондаги устунлигимиздан.

Бу учрашув бутунлай янги даражани талаб қилди ва футболчиларимиз ажойиб ўйин намойиш қилишди. Бу натижа уларга катта ишонч бағишлайди.

Ўзгаришлар киритдик ва ўйинчиларижимиз ҳайратланарли даражада яхши ўйнашди. Мадуеке, Мартинелли ва Эдегорнинг қайтиши жуда муҳим бўлди.

Уларнинг таъсири жуда зўр. Чемпионлар лигасининг бу мавсуми "Арсенал" учун омадли бўлиши мумкинми?

Билмайман, ҳозирча бугунги лаҳзадан завқланяпмиз. Эртага эса ҳафта охирига тайёргарликни бошлаймиз.

Олдинда узоқ йўлимиз бор," - дея таъкидлади Артета TNT Sports билан суҳбатда. 30-ноябр, якшанба куни, "Арсенал" сафарда "Челси"га қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета: "Бу ғалаба бизга ишонч бағишлайди"