
Италиянинг "Милан" клуби собиқ раҳбари Адриано Галлиани Италия терма жамоасининг жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Галлианининг сўзларига кўра, терма жамоанинг янги бош мураббийи Женнаро Гаттузо ушбу вазифани муваффақиятли бажаради.
"Гаттузо ажойиб мотиватор. У муваффақиятга эришиш учун интиламоқда.
Ишончим комилки, бу сафар Италия жаҳон чемпионатида қатнашади. Гаттузо вазифани уддалайди", - дейди Галлиани fcinter1908.it нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси сўнгги бор жаҳон чемпионати финал босқичида 2014 йилда ўйнаган. Тўрт карра жаҳон чемпионига айланган ушбу мамлакат Германия билан тенг натижага эга.
Фақатгина Бразилия терма жамоаси кўпроқ ғалаба қозонган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.