
"Лорьян" ва "Нисса" Франция чемпионатининг 14-турида ўзаро баҳс олиб боришди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ "Нисса" автогол орқали ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Бироқ, меҳмон жамоа ҳатто бир очко билан ҳам ортга қайтолмади. "Лорьян" кетма-кет учта гол уриб, ғалабани қўлга киритди.
Кечанинг ҳақиқий қаҳрамони эса дубл муаллифи Самбу Сумано бўлди. "Лорьян" 3:1 ҳисобига зафар қучиб, Франция чемпионатидаги етти ўйиндан иборат ғалабасиз сериясини якунлади.
Жамоа ҳозирда турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда. "Нисса" учун эса бу Лига 1 доирасидаги кетма-кет тўртинчи мағлубият бўлди.
Ҳозирда "Нисса" кучли ўнликнинг охирги поғонасида жойлашган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.