date

Шевченко: "Манян барча жиҳатдан кучли"


Италиянинг "Милан" клуби собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченко жамоа дарвозабони, франциялик Майк Маняннинг ўйинини юқори баҳолади. У Маняннинг оёқ билан аниқ ва ишончли ўйин кўрсатишини алоҳида таъкидлади.

"У барча жиҳатдан кучли. Менга унинг "Милан" ва Франция терма жамоасидаги ўйини жуда ёқади.

Айниқса, оёқлари билан ўйини ҳайратланарли", - деди собиқ ҳужумчи pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Майк Манян 2021-йилда Франциянинг "Лилль" клубидан "Милан"га ўтган.

У "россонери" сафида илк мавсумидаёқ Италия чемпиони бўлган. Ҳозирда эса "Милан" А Серия турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шевченко: "Манян барча жиҳатдан кучли"