
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббий Хаби Алонсони истеъфога чиқариш ниятида эмас. Бу ҳақда таниқли журналист Хосеп Педрерол маълум қилди.
Якшанба куни "Қироллик клуби" яна очко йўқотди ва Ла Лига доирасида "Жирона" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйиндан кейин Алонсонинг истеъфоси ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Шунга қарамай, Педреролнинг сўзларига кўра, клуб раҳбарияти ҳозирча мураббийни алмаштириш ҳақида ўйламаяпти. "Реал" учта кетма-кет дурангдан сўнг турнир жадвалида пешқадамликни бой берди.
Ҳозирча мадридликлар 14 турдан кейин 33 очко тўплашган, бу "Барселона"дан атиги бир очкога кам.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.