date

Эстеваонинг шартномасида "Олтин тўп" банди бор


"Челси" раҳбарияти 18 ёшли Эстевао Виллиан келажакда "Олтин тўп" соврини учун курашиши мумкинлигига ишонмоқда. Бразилиялик футболчи Европадаги фаолиятини ёрқин бошлади ва ёш бўлишига қарамай, мамлакат миллий термасининг асосий таркибига киришга муваффақ бўлди.

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, "Челси" билан Эстеваонинг шартномасида "Олтин тўп" совринига боғлиқ махсус банд мавжуд: агар футболчи бир кун келиб нуфузли индивидуал мукофотни қўлга киритса, унга бонус тўланади, шунингдек, маълум миқдордаги маблағ унинг собиқ клуби "Палмейрас"га ҳам ажратилади. Эстевао жорий йилнинг август ойида айнан "Палмейрас"дан "Челси" сафига қўшилган эди.

Ҳозирги кунга қадар у Лондон клуби сафида 18 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эстеваонинг шартномасида "Олтин тўп" банди бор