Барселона Шлоттербекни нишонга олди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек жамоа билан шартномасини узайтирмаслиги мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Агар 26 ёшли немис футболчиси шартномани янгилашдан бош тортса, келаси ёзда у Дортмундни мақбул нархда тарк этиши мумкин. Футболчига "Барселона" клуби ва айниқса жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қизиқиш билдирмоқда.
Флик Шлоттербекнинг ўйин услубини юқори баҳолайди. Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма амалга оширди.
Шлоттербекнинг "Боруссия" билан шартномаси 2027 йил ёзида якунига етади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 40 миллион евро деб баҳолаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг