date

Лука Модрич Зидан ҳақида фикр билдирди

Лука Модрич Зидан ҳақида фикр билдирди
Италия чемпионатида "Милан" шарафини ҳимоя қилаётган хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич афсонавий француз футболчиси ва мураббийи Зинедин Зидан ҳақида ўз фикрини билдирди. "Чемпионлар лигасида кетма-кет учта ғалаба.

У кийимхонага кирганида, эътиборимиз фақат Зидан томон қаратиладиган эди. "Зизу" мураббий сифатида ўзига хос эди.

Ундан ўзгача бир аура тарқаларди. У футболни мукаммал даражада тушунган эди.

Биз у билан ажойиб вақтларни ўтказдик", — дейди Модрич Footmercato нашрига берган интервьюсида. Маълумот учун, Зидан кетма-кет уч бор Мадриднинг "Реал" клубини УЕФА Чемпионлар лигасидаги ғалабаларга олиб чиққан.

Француз мураббийи "Қироллик клуби"ни 2021 йилда тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лука Модрич Зидан ҳақида фикр билдирди