date

Антонио Конте — А Сериянинг энг яхши мураббийи

Антонио Конте — А Сериянинг энг яхши мураббийи
Италия А Серияси футболчилари ўтган мавсумнинг энг яхши мураббийини аниқлашди. Ушбу унвон «Наполи» бош мураббийи Антонио Конте ҳисобига ёзилди.

Бу ҳақда Sky Sport хабар бермоқда. Антонио Конте 2024 йилнинг ёзида «Наполи»ни бошқаришга киришди ва илк мавсумидаёқ жамоани чемпионликка олиб чиқди.

2024/25 йилги Италия чемпионатининг якуний натижаларига кўра, неаполликлар 38 та ўйинда 82 очко тўплашди ва биринчи ўринни эгаллашди. Иккинчи ўринни эгаллаган «Интер»дан атиги бир очко олдинда бўлишди.

Шунингдек, «Наполи» мавсум давомида атиги 27 та гол ўтказиб, ликанинг энг яхши ҳимоясига эга бўлди. Жорий мавсумда эса Контенинг шогирдлари 13 турдан кейин 28 очко билан мусобақа жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Антонио Конте — А Сериянинг энг яхши мураббийи