date

Кандела: “Наполи” ва “Интер” фаворитлар қаторида

Кандела: “Наполи” ва “Интер” фаворитлар қаторида
Италиянинг “Рома” клуби собиқ футболчиси Венсан Кандела Италия чемпионатидаги чемпионлик пойгаси борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг таъкидлашича, бу борада Миланнинг “Интер” жамоаси ва амалдаги чемпион – “Наполи” асосий фаворитлар ҳисобланади.

“Рома” “Наполи”га мағлуб бўлдими? Бу кутилаган ҳолат эди, чунки “Наполи” ва “Интер” – Италиядаги энг кучли жамоалар.

Мен улардан бири чемпион бўлишига шубҳа қилмайман”, – деди Кандела fcinter1908.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Миланнинг “Интер” жамоаси 2024-йилда Италия чемпиони бўлган эди, “Наполи” эса 2023-йилда ва ундан сўнг 2025-йилда чемпионликни қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кандела: “Наполи” ва “Интер” фаворитлар қаторида