date

“Бунёдкор” янги мавсум олдидан икки асосий ўйинчисини сақлаб қолди

“Бунёдкор” янги мавсум олдидан икки асосий ўйинчисини сақлаб қолди

Суперлигадаги жараёнлар тинчимайди: мавсум якунланганига қарамай, жамоалар аллақачон келаси йил учун таркибни шакллантиришга киришган. Трансфер ойнаси расман очилмаган бўлса-да, клублар ўз пешқадам ўйинчиларини сақлаб қолишга жиддий эътибор қаратяпти.

Шу мақсадда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ҳам ўзининг икки муҳим футболчиси — 22 ёшли черногориялик ҳужумчи Матия Кривокапич ва ишончли ҳимоячи Нажмиддин Нормуродов билан шартномани узайтирди. Бу қарор клубнинг келаси мавсумда ҳам рақобатбардош таркиб билан майдонга тушиш ниятидан далолат беради.

Кривокапич иккинчи даврадан жамоага қўшилган бўлса-да, жуда тез мослашиб, муҳим ўйинларда ўзини кўрсатишга улгурди. У Суперлигада 10 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урди ва яна 2 та голли узатма берди. Черногориялик форварднинг ҳаракатларидаги тезкорлик ва гол сезгирлиги “қалдирғочлар” ҳужумида муҳим қувват бўлиб хизмат қилди.

Нажмиддин Нормуродов эса мавсум давомида жамоа ҳимоясида асосий фигура бўлди. У 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та ассист қайд этди. Универсал ҳимоячи сифатида Нормуродовнинг барқарор ўйини ва интизоми жамоа муваффақиятида катта роль ўйнади.

“Бунёдкор” бошқаруви ушбу икки футболчи билан шартнома узайтириш орқали ўз ўзагини сақлаб қолди ва янги мавсумга тайёргарликнинг дастлабки муҳим қадамларидан бирини қўйди.

Мухлислар эса энди клубдан янги трансферлар, қизиқарли хабарлар ва янада кучли “қалдирғочлар”ни кутишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Бунёдкор” янги мавсум олдидан икки асосий ўйинчисини сақлаб қолди