
Астон Вилла бош мураббийи Унаи Эмери АПЛнинг ўн тўртинчи турида бўлиб ўтадиган Брайтон билан учрашув олдидан матбуотга ўз фикрларини билдирди. Ушбу баҳс 2-ноябр куни Тошкент вақти билан соат 00:30 да бошланади.
"Улар биздан атиги 2 очко орқда. Уларнинг ўз майдонидаги ўйини, очколарни қандай қўлга киритаётгани...
У ерда ғалаба қозониш жуда қийин. Улар фантастик ўйин кўрсатмоқда," - деди Эмери BBCга берган интервьюсида.
Эмеридан ҳозирда асосий ҳужумчи Дониёл Маленми ёки Олливер Уоткинсми, деб сўралганда, у қуйидагича жавоб берди: "Иккаласи ҳам жуда яхши ўйинчилар ва мен уларнинг иккаласидан ҳам фойдаланаман. Уоткинс менинг тўлиқ ишончимга эга.
У ҳар доим ўз вазифасини бажаради. Балки ҳозирда у ўз одатий ўйин даражасида эмасдир, чунки гол урмаяпти, аммо у ҳеч қачон мақсадидан воз кечмайди.
Голлар албатта келади." Эмери шунингдек, ушбу ўйин жамоасининг барқарорлигини синовдан ўтказишини ва бу мавсумдан кейинги умидларни оқилона баҳолаш имконини беришини таъкидлади. Астон Вилла ҳозирда 24 очко билан тўртинчи ўринда, Брайтон эса 22 очко билан бешинчи поғонада бормоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.