
Чоршанба куни "Ливерпул" ўз майдонида "Сандерленд" билан дуранг ўйнаб, ғалаба қозона олмади (1:1). "Қизиллар" фақат 81-дақиқада рақибнинг автоголи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди.
Indykaila News маълумотига кўра, ўтган ҳафта бўлиб ўтган шошилинч йиғилишда "Ливерпул" раҳбарлари Арне Слотга натижалар яхшиланмаса, истеъфога чиқарилиши мумкинлигини маълум қилишган. Шанба куни мерсисайдликлар сафарда "Лидс"га қарши ўйин ўтказади.
Агар яна муваффақиятсизлик юз берса, клуб раҳбарияти янги йиғилиш ўтказиб, бош мураббийнинг келажагини муҳокама қилади. "Ливерпул" 14 турдан кейин 22 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгалламоқда ва биринчи поғонадаги "Арсенал"дан 11 очкога ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.