date

Слот: Сандерленднинг ҳимоясини ёриш қийин


“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот “Сандерленд” ҳимояси ҳақида фикр билдирди. “Бу жамоага қарши вазият яратиш қийин, чунки уларнинг барча 11 футболчиси ўз жарима майдонини жонлари эвазига ҳимоя қилади.

Уларнинг голи хавфли вазиятга ўхшамади. Агар бу имконият бўлса, унда бугун бизда шундай 20 та имконият бўлди!” — деди Слот AnfieldIndex нашрига.

Англия Премер-лигасининг 14-турида “Ливерпул” ва “Сандерленд” ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Ҳозирда мерсисайдликлар 22 очко тўплаб, турнир жадвалининг еттинчи поғонасида бормоқда.

Кейинги турда Слот шогирдлари сафарда “Лидс”га қарши ўйнайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слот: Сандерленднинг ҳимоясини ёриш қийин