date

Марсело: Мен тарихдаги энг яхши чап қанот ҳимоячиманми?

Марсело: Мен тарихдаги энг яхши чап қанот ҳимоячиманми?
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Марсело футбол тарихидаги энг яхши чап қанот ҳимоячилар ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бразилиялик футболчи фаолиятининг энг яхши йилларини Мадриднинг "Қироллик клуби"да ўтказган бўлиб, 2007 йилдан 2022 йилгача ушбу жамоада тўп сурди ва жамоа билан беш марта Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

"Одамлар мени тарихдаги энг яхши чап қанот ҳимоячиси деб ҳисоблашадими? Бу менга ёқмайди деб айта олмайман, лекин менимча, бу унвон Роберто Карлосга тегишли.

Балки у бу фикрга қўшилмас, лекин мен ҳар доим бундай тан олишларга хотиржам муносабатда бўлганман. Чунки футбол индивидуал ўйин эмас.

Муҳими – бу жамоа. Агар менинг ютуқларим ҳақида гапирадиган бўлсак, мен буларнинг барчасини "Реал" клуби туфайли қўлга киритдим.

Мен жамоа билан бирга совринлар ютдим, якка ўзи эмас, шу сабаб мен ўзимни бошқалар билан солиштира олмайман", – деди Марсело Diario AS нашрига берган интервьюсида. Қизиғи шундаки, яқинда Роберто Карлос Марселони "Реал" тарихидаги энг яхши чап қанот ҳимоячиси деб атаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсело: Мен тарихдаги энг яхши чап қанот ҳимоячиманми?