date

Тўрт клуб Левандовскини қўлга киритмоқчи


Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси, юлдуз футболчи Роберт Левандовски келаси йил ёзида Испания чемпионатини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Манбага кўра, 37 ёшли ҳужумчига Саудия Арабистонидан бир нечта таклифлар келиб тушган. "Ал-Наср", "Ал-Ҳилол", "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Аҳли" клублари Левандовскини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Робертнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси атиги ярим йил муддатга амал қилади. Жорий мавсумда поляк футболчи каталонияликлар сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тўрт клуб Левандовскини қўлга киритмоқчи