date

Сафонов Лига 1 ва РПЛ фарқини очиқлади


ПСЖ дарвозабони, россиялик Матвей Сафонов Россия Премьер-лигаси (РПЛ) ва Франция Лига 1 ўртасидаги фарқни очиқлади. Футболчининг сўзларига кўра, Париж клубидаги дастлабки олти ойлик даврда у асосан тўпни дарвоза тўридан чиқариш билан банд бўлган.

Шунга қарамай, мураббийлар ва жамоадошлари уни қўллаб-қувватлаган. "Тезлик ва қарорлар қабул қилиш бўйича мослашув бўлди.

Рақиб ўйинчилар дарвозага орқа ўгириб турса ҳам, мен уларга яқинлашаман, улар эса орқага ўгирилиб ўтирмасдан, бир тегишдаёқ тўпни оширишади. Мен эса: 'Бундай вазиятда нима қилишим керак?' деб ўйлайман.

Улар: 'Ҳаммасини тўғри қиляпсан. Бу даража шундай', деб айтишарди", - деди Сафонов Фёдор Смоловга берган интервьюсида.

2024/2025-йилги мавсумда Сафонов ПСЖ билан деярли барча клуб совринларини, жумладан, Чемпионлар лигасини ҳам қўлга киритди. Жорий мавсумда у ҳали бирорта ўйинда майдонга тушмаган, аммо "Ренн"га қарши бўладиган учрашувда дебют қилиш имкониятига эга.

Парижликларнинг асосий дарвозабони Люка Шевалье жароҳатдан тикланишни давом эттирмоқда. Аввалроқ ОАВда ПСЖ Сафоновни ижарага ёки сотувга қўйиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Шу боис футболчи ҳам клубни тарк этиш вариантларини кўриб чиқмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сафонов Лига 1 ва РПЛ фарқини очиқлади