
Испания терма жамоаси ва "Валенсия"нинг собиқ дарвозабони Сантьяго Канисарес Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони, бельгиялик Тибо Куртуа ҳақида ўз фикрини билдирди. "Тибо мен кўрган энг яхши дарвозабон.
Бунга ҳеч қандай шубҳам йўқ. Менинг фикримча, Куртуа ажойиб сифатларга эга бўлган энг яхши посбонлардан бири.
Агар ҳужумчилардан гапирадиган бўлсам, Криштиану Роналду, Месси, Марадона, Мбаппе ва Роналду каби футболчиларни тилга олишим мумкин", - деди Канисарес Mundo Deportivo нашрига. 33 ёшли бельгиялик футболчи "қироллик" клубига 2018 йилнинг ёзида қўшилган эди.
Куртуа ва "Реал" ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг июн ойида якунига етади. Унинг трансфер қиймати ҳозирда 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.