
Италия терма жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи қуръасида иштирок этди. Шуни эслаб ўтамизки, Италия терма жамоаси ҳозирча мундиалга йўлланма олмаган.
"Охирги икки жаҳон чемпионатида биз иштирок эта олмадик, шунинг учун босим сезилмоқда. Мен барча рақибларни ҳурмат қиламан, аммо биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз.
Март ойида ўйин ритмини топиш ва мундиалда иштирок этиш учун барча имкониятларни ишга солишимиз жуда муҳим", – деди Гаттузо pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси ўз тарихида тўрт марта жаҳон чемпиони бўлган – 1934, 1938, 1982 ва 2006 йилларда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.