
Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа жамоа раҳбариятига икки янги ҳимоячини сотиб олиш илтимоси билан мурожаат қилди. Бельгиялик дарвозабоннинг фикрига кўра, жамоанинг ҳимояси жиддий мустаҳкамлашга муҳтож, акс ҳолда натижалар ёмонлашиши мумкин.
El Nacional хабарига кўра, Куртуа «Реал» таркибини номутаносиб деб ҳисоблайди ва ҳимояда муаммолар борлигини қайд этади. Аввалроқ хабар берилганидек, «Реал»нинг ҳимоя чизиғини кучайтириш бўйича асосий номзодлар сифатида «Ливерпул»дан Ибраима Конате ва «Кристал Пелас»дан Марк Гехи кўриб чиқилмоқда.
Ла Лига турнир жадвалида 15-турдан сўнг, «Реал» 36 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.