
Бавария спорт директори Кристоф Фройнд Дортмунднинг "Боруссия" клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербекнинг трансфер эҳтимоли ҳақида изоҳ берди. Аввалроқ 26 ёшли футболчи "Боруссия" билан меҳнат шартномасини узайтирмаслиги ва Германия чемпионига ўтиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
"Нико Шлоттербек жуда, жуда яхши футболчи. Жуда яхши ҳимоячи.
Аммо биз ўз таркибимиздан жуда мамнунмиз ва диққатимизни айнан шунга қаратганмиз", – дейди Фройнд Sky Sport нашрига берган интервьюсида. Жорий мавсумда Шлоттербек турли мусобақалар доирасида 14 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатма амалга оширган.
Transfermarkt экспертлари футболчининг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳолашмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.