date

Луис Энрике ПСЖда узоқ қолишни истайди


Испаниялик бош мураббий Луис Энрике "ПСЖ"да узоқ муддат ишлашни истагани маълум қилди. "ПСЖ" ТВга берган интервьюсида у шундай деди: "Мен "ПСЖ"да узоқ муддат қолишни хоҳлайман.

Бундай клубга келиш учун кўп меҳнат қилиш керак. Биз бу ерга келиш учун катта ишларни амалга оширдик ва "ПСЖ" бизни таклиф қилгани учун омадимиз келди.

Бу жуда ажойиб, лекин шу билан бирга мураккаб, чунки бу ерда босим катта. Аммо ҳозирда клуб яхши даврларни бошдан кечирмоқда ва бу мени хурсанд қилади.

Умид қиламанки, бу ҳолат давом этади." Луис Энрике 2023-йилнинг ёзида "ПСЖ" бош мураббийига айланган эди. Унинг раҳбарлигида парижликлар икки марта Франция чемпионатида ғолиб бўлишди, икки марта мамлакат Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритишди, шунингдек, Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике ПСЖда узоқ қолишни истайди