date

Реал Мадрид Рюдигер билан музокаралар ўтказади


Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячи Антонио Рюдигер билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. 32 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунланади.

Ҳозирча томонлар шартномани узайтириш масаласида келишувга эришмаган. Машҳур журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, "Қироллик клуби" вакиллари яқин ойлар ичида Рюдигер билан учрашув ўтказади.

Немис футболчиси сўнгги пайтларда жароҳатлар сабаб ўйинлардан четда қолмоқда, аммо жамоа сардорларидан бири сифатида муҳим рол ўйнашда давом этмоқда. Антонио Рюдигер "Реал" сафида 2022 йилдан буён тўп сурмоқда.

Жорий мавсумда тажрибали ҳимоячи учта учрашувда майдонга тушган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадрид Рюдигер билан музокаралар ўтказади