
Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов янги мавсумдаги илк ўйинини кеча ўтказди. Сафонов "Ренна"га қарши ўйинда гол ўтказмади ва "ПСЖ" 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Парижликлар бош мураббийи Луис Энрике ушбу ўйин бўйича ўз фикрларини билдирди. Мураббийнинг сўзлари "Okko Sport" Телеграм канали орқали эълон қилинди.
"Сафоновнинг мавсумдаги биринчи ўйинини қандай баҳолайсиз?" деган саволга Луис Энрике шундай жавоб берди: "Бугун биз мукаммал ўйин ўтказдик. Сафонов учун бу осон бўлмади, чунки у ҳали ўйин амалиётига эга эмас эди.
Ҳиссиётлар баъзан чалғитиши мумкин, лекин ишга диққатни жамлаш орқали ҳаммаси муваффақиятли бўлиши мумкин. У бу вазифани уддалади." Шунингдек, мураббийдан Сафоновнинг мавсум давомида жамоада қандай ўрин эгаллаши ва асосий дарвозабон Люка Шевалье билан рақобат ҳақида сўралди.
Энрике бундай деди: "Ҳамма футболчилар дарҳол имкониятга эга бўла олмайди, бу табиий ҳол. Аммо дарвозабонлар учун бундай имкониятлар камроқ.
Сафонов бугун ўз имкониятини олди. Мен футболчиларга холис ёндашаман, улар ўзларини қандай кўрсатса, шунга яраша майдонга тушади.
Сафонов ўйнайди, лекин қанча ўйнаши унинг ўзига боғлиқ." Франция Кубоги ҳақида саволга у жавоб берди: "Бу масалада аниқ бир нарса айта олмайман. Аммо бугун у ўзини жуда яхши кўрсатди.
Унинг фидойилиги ва профессионаллиги аъло даражада эди." Маълумот ўрнида, "ПСЖ"нинг асосий дарвозабони Люка Шевалье соғлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли "Ренна"га қарши ўйинда қатнашолмади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.