
Германия чемпионатининг 13-турида "Гамбург" ва "Вердер" жамоалари ўртасида қизиқарли ва сермаҳсул ўйин бўлиб ўтди. Биринчи бўлимда ҳисобни очган "Вердер" футболчилари устунликни қўлга киритди.
45-дақиқада Йенс Стаге узоқ масофадан кучли зарба билан ҳисобни 1:0 кўринишига келтирди. Иккинчи бўлимда "Гамбург" тезда жавоб қайтариб, Альберт-Мбойо Самби Локонга 63-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
75-дақиқада эса Фабио Виэйра Лука Вушковичнинг узатмасидан сўнг чиройли зарба билан "Гамбург"ни олдинга олиб чиқди – 2:1. Аммо, "Вердер"нинг Жастин Нжинма 78-дақиқада яна тенгликни тиклади – 2:2.
Сўнгги дақиқаларда "Гамбург" жамоасининг Юссуф Поульсен 84-дақиқада ғалаба голини киритиб, жамоасига 3:2 ҳисобидаги муҳим ғалабани тақдим этди. Ушбу натижадан сўнг "Вердер" 11-ўринда қолди, "Гамбург" эса улардан фақат бир очко орқада.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.