
Муҳаммад Салах ва "Ливерпул" ўртасидаги зиддият мавзуси тобора кучаймоқда. Шанба куни "Лидс"га қарши ўйинда (3:3) мисрлик футболчи ўзининг асосий таркибдаги ўрнини йўқотганидан норози эканини очиқ айтгач, клубни берган ваъдаларини бузганликда ва унга етарли ҳурмат кўрсатилмаганликда айблади.
Indykaila News хабарига кўра, шунга қарамай, Салах трансфер сўрови киритмоқчи эмас. 33 ёшли футболчи агар шартномаси якунига қадар клубда қолса, содиқлик учун мўлжалланган бонусларни олади ва у мазкур имтиёзлардан воз кечишга тайёр эмас.
Апрел ойида Муҳаммад Салах "Ливерпул" билан шартномасини 2027 йил ёзигача узайтирган эди. Аммо жорий мавсум Арне Слот бошқарувидаги жамоа учун жуда омадсиз ўтмоқда ва юлдуз ҳужумчи жамоанинг муваффақиятсизлигида асосий айбдорлардан бири сифатида кўрилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.